Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ белгиланган рағбат ва имтиёзлардан мамнун. Хусусан, юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификат берилгани, кўпдан бери ният қилиб юргани - Ҳаж сафари энди рўёбга чиқиши отахонни хурсанд қилди. Буларнинг барчаси - фахрийларга кўрсатилаётган доимий ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорлигини айтади.
Ўз мухбиримиз
Суратда: Хўжақул бобо Жўраев чевараси билан.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.