- Сайловга қадар номзодларнинг дастурлари ижтимоий тармоқлар ва таълим муассасаларида эълон қилинди, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Собиржон Мусулмонов. – Бу эса ёшларимизнинг муносиб номзодни танлашларида қўл келди, деб ўйлайман.
Шу билан бирга, бошланғич ташкилот етакчилари сайловида иштирок этган ёшлар ёпиқ овоз бериш йўли орқали ўз номзодларини билдирдилар.
Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лавозимга Қарши давлат университетида Элдор Баратов, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Зоҳиджон Эшонқулов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида эса Жасур Шодиев сайланди.
Аҳрор СОДИҚОВ