Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.МУРОДОВ

18.05.2017


МУСТАҲКАМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик, оилалар мустаҳкамлиги, уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар, галда бу йўналишда бажарилиши зарур вазифаларга тўхталиб ўтилди.

- Бугун жойларда тобора кўпаяётган оилавий ажримлар, жанжаллар, ўзаро келишмовчиликлар нафақат оилага, жамиятга ҳам катта зарар келтиради, бундай ҳолатларнинг мавжудлиги оғриқли нуқталаримиздир, - дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудири Манзура Очилова. - Аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, оилаларда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар кўламини ошираяпмиз. Уларга вилоятдаги олима, фаол аёллар жалб этилаётгани ўзининг ижобий натижасини бераяпти.

Маълумотларга кўра, кейинги йилларда вилоятда ажримлар сони сезиларли даражада ошган. Масалан, 2015 йилда 1754 та ажрим қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилда 1832 тани ташкил этган. Бундай ҳолат тегишли мутасаддилардан масъулиятни ҳар қачонгидан чуқурроқ ҳис этишни, фаол ва ташаббускор бўлишни тақозо этади.

Тадбирда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримлар бўлишига йўл қўймаслик, турли низоли ишларни оқилона кўриб чиқиш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди, бу борадаги ишларни жонлантириш юзасидан келишиб олинди.

М.МУРОДОВ

Report typo