Университетга қабул қилинганига 70 йилдан ошган америкалик кекса аёл, ниҳоят, олий маълумот тўғрисидаги диплом олишга муваффақ бўлди. Унинг шахсий шароити ўтган давр мобайнида ўқишини тугатиб олишга имкон бермаган. Бу ҳақда CNN манбаси хабар тарқатган.
Айни дамда 90 ёшни қоралаган Жойс Дефо 1951 йилда Шимолий Иллинойс университетига ўқишга қабул қилинган ва у уй хўжалиги мутахассислиги бўйича диплом олишни режалаштирган. Бироқ турмушга чиқиши ва бирин-кетин уч фарзандни дунёга келтириши олийгоҳни тугатиб олишига халал берган. Биринчи эри вафотидан кейин аёл қайта турмуш қурган ва янги умр йўлдоши билан яна тўрт нафар фарзанд кўрган, ўқишга эса вақт қолмаган.
Болалари ва набиралари катта бўлгач, кекса аёл барибир олий маълумот тўғрисидаги дипломни олишга қарор қилган. У 2019 йилда университетга қайта кирган ва орадан уч йил ўтгач, унга орзусидаги дипломни топширишган.
Қария буви набира ва чеваралари ўқиши давомида унга катта ёрдам кўрсатганини тан олади, қариндошлар момони ноутбукдан фойдаланиш, маъруза ва семинарларни онлайн тинглашга ўргатган.