Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

31.01.2022


НАДАЛЬ – ТУРНИР ҒОЛИБИ

Теннис

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль иштирок этган кўплаб мусобақалар натижаси ҳақидаги хабарларда бу сарлавҳадан кўп ва хўб фойдаланилган. Кеча у Австралия очиқ чемпионатининг финалида ғалаба қозонгач, хабаримизни яна шундай номлашга жазм этдик.

Кўпчиликка маълум “Катта дубулға” туркумидаги турнир ўзида 4 та йирик мусобақани жамлаган бўлиб, унинг биринчиси мунтазам равишда йил бошида Австралияда бўлиб ўтади.

Бу йилги финалда Надаль россиялик Даниил Медведевни 5 сет натижасига кўра (3:2 ҳисобида) мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Рафаэль “Катта дубулға”даги 21-ғалабасини нишонлаш билан бирга, шу туркумдаги совринлари бўйича рекорд ўрнатди. Эслатиб ўтамиз, машҳур теннисчилар Рожер Федерер ва Новак Жокович ҳисобида ҳам шу кунга қадар бу турнирлардаги 20 тадан ғолиблик совринлари бор эди.

Шундай қилиб, айни пайтда Рафаэль Надалнинг ҳисобида Уимблдон турнири ва Австралия очиқ чемпионати мусобақаларидан 2 тадан, АҚШ очиқ чемпионатидан 4 та ва Франция очиқ чемпионати (“Ролан Гаррос”)дан олган 13 та соврин бор.

ЖАҲОНГИР 

Report typo