Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.09.2024


Нафас йўлига кириб олган суварак йўтални қўзғади

 

Хитойлик шифокорлар эркакнинг нафас йўлидан суварак топди, дея хабар беради Asia One манбаси. У тиббиётчиларга сурункали йўтал ва оғиздан нохуш ҳид келиши шикояти билан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Манбанинг ёзишича, Хайнань провинциясида яшовчи 58 ёшли фуқаро шифохонага келиб, ўзини ёмон ҳис қилаётганидан ёзғирган. У шифокорларга тинимсиз йўталаётгани, оғзидан эса нохуш ҳид келаётганини айтган. Бундан ташқари, шифохонага келишидан уч кун олдин эркак бурнида қандайдир ҳашарот ўрмалаганини сезганини қўшимча қилган.

Текширувлар бемор нафас йўлида бегона жисм турганини кўрсатган. У операция қилиниб, томоғидан суварак олиб ташланган. Шундан сўнг хитойлик ўзини яхши ҳис қилган ва орадан беш кун ўтиб, шифохонадан уйига жавоб берилган.

Report typo