Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Наркоқарам маҳкум бу иллатдан қутулиш учун ўзини федерал қамоқхонага жўнатишларини сўради

22.06.2023


Наркоқарам маҳкум бу иллатдан қутулиш учун ўзини федерал қамоқхонага жўнатишларини сўради

Канадалик эркак унга гиёҳвандликдан даволанишга ёрдам беришларига умид қилиб, ўзини федерал қамоқхонага тиқишларини сўради, деб ёзади CBC News манбаси. 

Виннипег шаҳрида яшовчи Жейсон Уолмси кокаин истеъмол қилишини айтган. 34 ёшли фуқаро ўзининг гиёҳвандлик моддаларига қарамлиги туфайли тез-тез қонунларга амал қилиш билан боғлиқ    муаммоларга дуч келишидан нолиган. У ўғрилик учун олган тўққиз ойлик қамоқ жазосини ўтаб, 2019 йилда озодликка чиқарилган. Орадан тўрт йил ўтгач, қайта содир этган жинояти учун яна панжара ортига олинган.

Жейсон Уолмси февраль ойида бўлган ўғрилик учун айбдорлигини тан олган ва икки йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ, у ўзини бу гал сақлаш шароитлари анча қаттиқ бўлган федерал қамоқхонага жўнатишларини сўраган. Маҳкум у ерда  гиёҳвандлик моддаларига қарам маҳбусларнинг соғлом ҳаётга қайтишини қўллаб-қувватлаш бўйича дастур йўлга қўйилгани учун ва унинг шарофати билан бу иллатдан бутун умрга қутулишга умид қилиб, ихтиёрий асосда шундай қадам ташлашга рози бўлган. 

 

Report typo