“D” гуруҳидан жой олган мазкур ўйин қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди. “Насаф” жамоасидан Бобур Абдухолиқов ўйиннинг 46-дақиқасида, Мақсуд Каримов эса 59-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди. Меҳмонлардан Фаҳад Ҳамад 70-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальтидан урилган гол муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг дастлабки учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди ва унда саудиялик футболчилар айнан шу ҳисобда устун келишганди.
АЗИЗБЕК.