Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

05.07.2022


“НАСАФ” – ПЕШҚАДАМ

Футбол. Суперлига

    Бу йилги мавсумда “аждарлар”нинг шашти баланд. Айниқса, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги муваффақият қаршиликларга катта мотивация бўлди. Ўтказилган 12 учрашувда мағлубият аламини тортмаганидан ҳам билиш мумкинки, “Насаф” ҳар доимгидек юқори ўринларни кўзлаган.

Тўғри, қайси жамоа чемпионлик учун ҳаракат қилмайди, дейсиз. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз олдига қўйган марраларни забт эта олмайди. “Насаф” эса... Келинг, ҳозирча ҳою-ҳавасларга берилмай турган маъқул. “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмида айтилганидек, “эчки халақит бермаса” бўлгани. Бу деганимиз, охирги турларга борганда, негадир “аждарлар”нинг иши юришмай қолади-да.

Хуллас, айни пайтда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлиганинг пешқадамига айланди. Кеча Қаршида “Сурхон”га қарши кечган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган “насаф”чилар биринчи ўринга кўтарилишди. Голларни Ҳусайн Норчаев (пенальтидан) ва Иван Соловьев киритди.

Ушбу ғалаба “аждарлар”нинг кетма-кет уч ўйиндаги дуранглар “серия”сига якун ясаб берди.

Ж.ДЎСТОВ

Report typo