Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Эй, Парвардигор! Дунё ва охиратда тинч ва омонда қилгин” деб қилинган дуодан кўра афзалроқ дуо йўқдир”, деб энг аввало инсон дунё ва охиратда тинч-омон бўлишлигини сўраб, дуо қилиши зарурлиги тўғрисида кўрсатма берганлар.
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишликни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишлик берилса, нажот топибсан” дедилар (Имом Термизий ривояти).
Тинчликни, oзoдликни вa миллий истиқлoлни oрзу қилиб aзиз жoнлaрини фидо қилиб қанчадан-қанча аждодларимиз ўтиб кетдилар. Бугун дунёнинг кўплаб бурчакларида тинчликни, осойишта тонгни орзу қилиб яшаётганлар ҳам кўп. Биз диёримизда мавжуд тинчлик неъматининг қадрига етиб, унинг янада мустаҳкам бўлишига ўз ҳиссамизни қўшиб яшашимиз зарур.
Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Киши эрталаб уйқудан уйғониб турса, унинг оиласи тинч, тани соғ, уйида егулик озуқаси барқарор бўлса, неъматларнинг барчасига муяссар бўлибди”. Демак, саломат ҳолда тонг оттирсангиз, оила ва фарзандларингиз тинч-осойишта бўлса, ризқингиз тўкис бўлса, чин инсонлик ҳаққи фақат шукур келтириш билан мазкур неъматлар бардавом бўлиши эслатиб қўйилмоқда.
Муҳаммади ҚОРАЕВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги етакчи мутахассиси