Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" футбол жамоаси ҳужумчиси Неймар клуб раҳбарларидан Жорже Жезушни бош мураббийликдан истеъфога чиқаришни талаб қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo манбаси хабар берган.
Қайд этилишича, бразилияликка Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" билан ўйинда рақиб футболчисини туртиб, у йиқилганидан сўнг тўп билан зарба бергани учун бош мураббий томонидан танқид қилингани ёқмаган. "Ал-Ҳилол" раҳбарлари эса аллақачон Жорже Жезуш билан учрашиб, уни агар жамоа натижалари яхшиланмаса, эҳтимолий истеъфо ҳақида огоҳлантиришган.
Неймар жорий йил ёзда Саудия клубига ўтганди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, жамоа бразилиялик ҳужумчини 90 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.