Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг ушбу босқичида чегара ҳудудларида жойлашган мактаблар, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар ўқувчиларидан иборат 7 та жамоа сафланиш, саф қўшиқларини куйлаш, ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий соҳага оид билимларини намойиш этишди. Югуриш, турникда тортилиш борасида куч синашишди.
Якунда Нишон туманидаги 13-мактабнинг "Амир Темур издошлари" жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичида қатнашадиган бўлишди. Кейинги ўринларни банд этган Ғузор туманидаги 1-мактаб ўқувчилари ҳамда Шаҳрисабз агросаноат касб-ҳунар коллежи ўғил-қизлари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Ҳарбий-ватанпарварлик сайли тарзида ўтган тақдирлаш маросими вилоят санъат усталари, ҳарбий оркестр ва ёш ижодкорларнинг концерт дастурлари, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган жанг санъатига оид кўргазмали чиқишлар билан янада шукуҳли бўлди.
СОЖИДА