Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 июль, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.03.2024


Номдор ҳужумчининг трансфер қиймати арзонлади

Transfermarkt портали футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Энди "Интер Майами" (Америка) футбол клубида тўп тепаётган аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг нархи аввалгидан 5 миллион еврога арзонлашиб, 30 миллион еврони ташкил қилган.

Трансфер қиймати пасайганига қарамай, у Американинг МЛС лигасида ўйнаётган энг қиммат футболчи сифатидаги ўрнини сақлаб қолган. Лиганинг энг қиммат ўйинчилари рўйхатида Мессининг "Атланта Юнайтед" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ватандоши Тьяго Альмада (27 миллион евро) иккинчи поғонани эгаллаган.

Икки йил давомида Франциянинг "ПСЖ" клуби таркибида майдонга тушган Лионел Месси 2023 йилнинг ёзида "Интер Майами"га ўтганди. Ўша йили 20 августда Америкадаги илк соврин - лига кубогини қўлга киритди. Янги клубида ўтказган 14 ўйиндан сўнг унинг ҳисобида 11 та гол ва 5 та голли узатма бор. МЛСнинг янги мавсумида аргентиналик ҳужумчи уч ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва битта голли узатмани амалга оширишга улгурди.

Report typo