Пекин одамлар ва икки оёқли роботлар иштирокидаги ноёб ярим марафонга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Oddity Central манбаси.
Хитой пойтахти тез орада минглаб атлетлар дунёнинг етакчи робототехника компаниялари томонидан яратилган икки таянчли ўнлаб роботлар билан мусобақалашадиган ноодатий ярим марафон майдонига айланади. Тадбир жорий йил апрелда Пекин иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасида бўлиб ўтади.
Ярим марафонда 12 минг киши қатнашиши кутилмоқда. Иштирокчилар муайян талабларга жавоб бериши, жумладан, бўйи ярим метрдан икки метргача бўлиши керак. Соврин жамғармаси улар одам ёки робот бўлишидан қатъий назар ғолиблар ўртасида тақсимланади.
Роботлар одамлардан ўзиб кета оладими, деган савол очиқ қолаяпти. Экспертлар фикрича, тажрибали югурувчилар ҳали ҳам имкониятга эга. Чунки роботлар тезлиги соатига 8 километрдан 12 километргача ўзгариб туради, ярим марафонни муваффақиятли якунлаш учун эса бир ярим соат давомида ўртача тезликни соатига 14 километр даражада ушлаб туриш керак. Бундан ташқари, роботларнинг автоном батареялари қуввати муҳим фактор бўлади.
