Кексалар ҳафталиги
Кеча Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир гуруҳ кекса авлод вакиллари Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган Абул Муин Насафий мажмуасини зиёрат қилишди.
Нуронийларга ушбу жараёнда Насафий ҳазратлари ҳаёти, Ислом дини софлигини сақлаш йўлидаги хизматлари ва ижод йўли ҳақида маълумотлар берилди. Улар ушбу зиёратгоҳда ташкил этилган кутубхона, музейни ҳам кўздан кечирдилар.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар жойларда ҳам ўтказилди. Хусусан, Касби туманида “Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони, “Нуронийлар ёшлар нигоҳида” мавзусида учрашувлар ташкил этилган бўлса, Миришкорда Зафар, Чандир, Янги Жейнов маҳаллаларида яшовчи 58 нафар кекса авлод вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Суратларда: тадбирлардан лавҳалар.