Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

28.11.2017


НУРОНИЙЛАР ТАЖРИБАСИ –

Унда кенгаш аъзолари, нуронийлар, корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Нуронийларнинг ҳаёт даражаси ва сифати янада яхшиланаётгани уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар, хусусан, аниқ мақсадли даволаш ва соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари йўлга қўйилгани самарасидир. Йиғилишда таъкидланганидек, “Нуроний” жамғармаси мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг фаолиятида уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий кўмак кўрсатиш устувор аҳамият касб этади.

Йиғилишда, шунингдек, бугунги тезкор ва глобаллашув даври ёшлар тарбиясига янада ҳушёр ва огоҳлик билан ёндашишни, маънавий-маърифий жараёнларда табаррук ёшдаги инсонларнинг тажрибаси, йўл-йўриқлари, насиҳатларидан унумли фойдаланишни тақозо этаётгани алоҳида таъкидланди. Йиғилишда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Я.Иноятов, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Д.Султонов ва бошқалар сўзга чиқишиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги  босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этаётганини эътироф этишди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo