Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.АЗИЗОВ

20.11.2017


ОҚИБАТИДАН КЎРА САБАБИНИ БАРТАРАФ ЭТГАН АФЗАЛ

Шунингдек, вилоятимиз марказидаги Ойдин маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатган новвойхонада рўй берган ёнғинга ҳам эътиборсизлик, мавжуд ускуналардан  нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Бундан аён бўладики, “тилсиз ёв”нинг аянчли оқибатларини бартараф этишдан кўра унга элтувчи омилларнинг олдини олиш, ҳушёрликни кучайтиришга асосий эътибор қаратиш шарт.

Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишини янгича ёндашув асосида ташкил этишга қаратилган. Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжат талабларини бажариш мақсадида Қарши шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан инспекторларнинг иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, уларни муайян ҳудудларга бириктириш чоралари кўрилди.

Шунингдек, ҳафтанинг ҳар чоршанбасида ўтказилаётган “Ёнғинлар профилактикаси куни” ҳам самарали бўлаётганини қайд этиш лозим. Соҳа мутахассислари кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллалар фаоллари, таъминот корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида бўлишиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтиришлар беришмоқда. Бундан  ташқари, содир бўлган йирик ва ўзига хос ёнғинларнинг сабаблари, уларнинг вужудга келишига олиб келган шарт-шароитлар чуқур таҳлил қилинаяпти.

Таъкидлаш жоизки, амалий мулоқотлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Жумладан, турли ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида ташкил этилган ўрганишлар давомида 220 дан ортиқ камчиликлар аниқланди ва уларни  зудлик билан бартараф этишга эришилди. Шу орқали қайсидир маънода содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олди олинди, десак хато бўлмайди. Бу борада ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган, пухта ўйланган чора-тадбирлар, мунтазам амалга оширилаётган профилактика ишлари муҳим омил бўлаяпти.

А.АЗИЗОВ, Қарши шаҳар ЁХБ бошлиғи ўринбосари, майор

Report typo