Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Оқ уйга собиқ президент обунасини тақиқлаган газеталар яна кела бошлади

26.01.2021


Оқ уйга собиқ президент обунасини тақиқлаган газеталар яна кела бошлади

Жо Байден АҚШ президентлиги лавозимига киришгач, Оқ уй "New York Times" ва "Washington Post" нашрларига обуна бўлишни қайтадан йўлга қўйди.

Ушбу газеталар Дональд Трамп шахси ва фаолиятини бир неча бор танқид қилганидан сўнг, мамлакат собиқ раҳбари 2019 йилнинг октябрь ойида ҳукуматнинг барча аппарат ходимлари учун мазкур нашрларга обуна бўлишни тақиқлаганди. 

Hill манбаси хабар беришича, Байденнинг президент сифатидаги биринчи тўлиқ иш кунидаёқ Оқ уй ҳар икки газетанинг босма шаклини ола бошлаган.

Аввалроқ, АҚШнинг янги президенти ўзининг иш столидаги Дональд Трамп кола ичимлиги келтирувчи хизматкорни чақиришда фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлагани маълум қилинганди.

ОАВ Оқ уйнинг овал хонасидаги иш столида собиқ президентнинг севимли ичимлигини келтирадиган хизматкорни чақиришга мўлжалланган махсус тугма борлиги борасида бир неча бор хабар тарқатганди. Трампнинг ўзи ҳам буни инкор этмаган ҳолда кола ва гамбургер жону дили экани, бироқ  уларни меъёрида ва тўғри истеъмол қилишини билдирган.

Байден Оқ уйга келгач, овал хонасида яна бир қанча ўзгаришлар қилган. Жумладан, сўнгги бор Билл Клинтон биринчи раҳбарлиги даврида фойдаланилган ва ўртасида президентлик тамғаси туширилган тўқ кўк рангли гиламни, пардаларни қайтарган. Бунгача, яъни Трамп даврида унинг иш хонасида қуёш шуъласи тасвири туширилган ёрқин рангдаги гилам тўшалган бўлган. 

Report typo