Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Т.ПЎЛАТОВ

28.08.2017


ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ

Айтиш ўринлики, 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбирлар давом эттирилмоқда. Республика идоралараро комиссия қарори билан тасдиқланган Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ижро учун қабул қилиниб, белгиланган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назоратга олинди.

Шунингдек, барча божхона постлари, жумладан, “Қарши аэропорти” ва “Қарши-Керки” чегара божхона постларининг кириш ва чиқиш залларида одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу турдаги жиноятнинг оғир оқибатлари ҳақида маълумот берувчи турли хилдаги кўргазма, баннер ва буклетлар қўйилиб, қисқа метражли видеороликлар намойиши ташкил қилинган.

Бундан ташқари, чет элга ишлаш ёки дам олиш ва бошқа мақсадларда кетаётган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, одамфурушлар домига тушиб қолмасликлари бўйича тушунтиришлар   бериб борилмоқда.

- Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида вилоятнинг чегара божхона постлари орқали жами 66 минг 814 нафар фуқаро, шундан 32 минг 377 нафари кириш ва 34 минг 437 нафари чиқиш тартибида ҳаракатланган, - дейди вилоят божхона бошқармаси катта инспектори Собир Холмуродов. – Хорижга чиққан фуқароларнинг 18,3 фоизи ишлаш, қолган қисми саёҳат,  тижорат, таълим олиш ва бошқа мақсадларда    кетишган.

Тадбирда бу борада атрофлича маълумот берилиб, одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатлари хусусида жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари самарадорлигини янада ошириш бўйича фикрлашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил    жавоблар олишди.

Т.ПЎЛАТОВ

Report typo