Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Маънавият
  • “ОДАМЛАРНИ БОҒЛАЙДИГАН КЎПРИКЛАР” КИТОБИ - ЎЗБЕК, ТАТАР, РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА

24.06.2022


“ОДАМЛАРНИ БОҒЛАЙДИГАН КЎПРИКЛАР” КИТОБИ - ЎЗБЕК, ТАТАР, РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА

Қашқадарё вилояти татар-бошқирд миллий маданий маркази “Одамларни боғлайдиган кўприклар” китобининг электрон талқинини кенг оммага тақдим этди.

Китоб муаллифларидан бири, фахрий журналист, “Дўстлик” ордени соҳиби Равиль Ихсановнинг айтишича, ўзбек ва татар адабиётининг ўзаро таъсири ва алоқалари ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур нашр ўзбек, рус, татар ва инглиз тилларида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг гранти ҳисобидан тайёрланган.

- Ўзбек ва татарларнинг ўзаро адабий ҳамкорлиги Ўзбекистон билан Татаристон халқлари дўстлигининг кўп жиҳатдан ҳали тўлиқ очилмаган саҳифаси ҳисобланади, - деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Абдураҳим Иркаев китобда сўзбоши ўрнида берилган “Кўп асрлик дўстлик ришталари” мақоласида. – Айниқса, ўзбек ва татар жадидларининг адабий ва бошқа алоқалари ўз тадқиқотчиларини кутиб ётибди. Китоб доирасида ушбу маданият алоқаларини Абдулла Қаҳҳор ва Башир Гумеров, Абдулла Авлоний ва Шиҳобиддин Маржоний, Зулфия ва Муса Жалил, Алишер Навоий ва Абдулла Тўқай каби машҳур арбоблари ижодида кўрсатиб беришга ҳаракат қилинди.

Қашқадарё вилояти татар-бошқирд миллий маданий маркази директори Фирюза Ихсанова ҳаммуаллифлик қилган китобнинг электрон талқини шу кунларда маҳаллий ва хорижий электрон ресурсларга юборилмоқда. Анъанавий – босма талқини ҳам тез орада чоп этилиб, юртимиздаги бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналарига тарқатилади, шунингдек, татар-бошқирд миллий маданий маркази фаолларига тақдим этилади.

Ўз мухбиримиз

Report typo