Давлатимиз раҳбарининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти ташаббусида ўтган тадбирда талабалар адиб ижоди ва фаолиятига оид тест саволларини ечишди.
Якуний натижаларга кўра, ўзбек филологияси факультети талабаси Анора Ғойибова 1-ўринни эгаллади ва унга Абдулла Қодирий танланган асарлар тўплами совға қилинди.
Университетда ўтган ой “Абдулла Қодирий асарларини ўрганиш ойлиги” деб эълон қилинган. Махсус сўровнома натижаларига кўра, талабалар октябрь ойи давомида Абдулла Қаҳҳор, ноябрда Ўткир Ҳошимов асарларини ўқиб, ижодий фаолиятини ўрганадиган бўлишди.
Маълумот ўрнида айтиш ўринли, бундан 80 йил илгари айнан октябрь ойи бошида совет қатағони туфайли кўплаб ўзбек зиёлилари ва арбоблари қаторида Абдулла Қодирий ҳам отиб ташланган.
Н.ХЎЖАЕВ