Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

13.06.2024


Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

АҚШда офтоб уришидан жиддий жабрланган беморларни музга солиш амалиётини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда The Associated Press манбаси хабар тарқатган. 

Ўтган ҳафта Америкада ҳаддан ташқари жазирама ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Ҳаво ҳарорати 43,3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакатда охирги уч йилда қаттиқ офтоб уришидан касалланиш ҳолатлари кескин ўсган. Беморларнинг тахминан 40 фоизи ҳаётини сақлаб қолиш имконсиз. Американинг энг иссиқ йирик шаҳри - Фениксда офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги усул синаб кўрилмоқда. Ўтган йили бу ерда иссиқ ҳарорат билан боғлиқ 645 та ўлим қайд этилган.

Энди қутқарувчилар офтоб уришидан жабрланганларни маҳаллий шифохоналарга етказиш жараёнида уларни музга солади.  Бу усул бир неча дақиқада бемор танасини совутиш имконини беради. Янги ёндашув аллақачон офтоб урган оғир аҳволдаги бир киши ҳаётини қутқариб қолишда қўл келган.

Report typo