Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Оилавий нодавлат МТТ тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлиги ажратилади

26.08.2022


Оилавий нодавлат МТТ тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлиги ажратилади

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА 

Президентнинг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ўрнатиладиган тартибга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар сони жами тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлган тақдирда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади. Бунда, ушбу болалар учун ота-оналар тўлови шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорда ўрнатилади;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади. Бунда, тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия ҳақиқатда банд қилинган, лекин 4,5 тадан (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,25 тадан) кўп бўлмаган штат бирлигидан келиб чиқиб тўланади;

тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлангандан сўнг, тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаш учун соғлиқни сақлаш органлари билан мажбурий равишда тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишга оид шартнома тузиш тартиби бекор қилинади.

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган субсидия ва компенсациялар миқдорини ҳисоблашда мактабгача таълим ташкилотига қатнаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаган ҳолда 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади. Бунда 3 ёшга тўлмаган болаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилмайди (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2-3 ёшдаги фарзандлари бундан мустасно).

Табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан, шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тўланади (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно).

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Report typo