Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА.

01.03.2017


ҲОКИМ МФЙ ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Унда вилоят адлия бошқармаси мутахассислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қарши шаҳар кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Семинарда Президентимиз раҳнамолигида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётини янада демократлаштиришда фуқаролар йиғинларининг роли тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкид ланди. Бунга ушбу фуқаролик жамияти институтига кенг ваколатлар берилгани имкон бермоқда. Хусусан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра, фуқаролар йиғини ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг ҳисоботини эшитиш ваколатига эга. Шунингдек, қонуннинг ушбу моддасида фуқаролар йиғинининг ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш ваколатлари ҳам белгиланган.

Семинарда ана шулар ҳақида атрофлича фикр юритилиб, ҳисоботларни эшитишни ташкил этиш тартиби, бунда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида тушунтириш берилди.

Семинарда Қарши шаҳар ҳокими Акмал Ачиловнинг Маҳаллот маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА.

Report typo