Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.АБДУЛЛАЕВА.

28.02.2017


ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Камолот” ЁИҲ вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари раислари, ҳаракатнинг жойлардаги бошланғич ташкилот етакчи ва фаоллари, вилоятимиздаги олий ўқув юртлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати талабларини бажариш, ёшларнинг жамиятдаги ижтимоий ва маданий ҳаёти билан боғлиқ бўлган мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилган мазкур учрашув аввалида йиғилганлар эътиборига “Ёшлар – юрт келажаги” деб номланган видеоролик ҳавола қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, учрашувда ёшлар вакиллари ўзлари қўлга киритган ютуқ-муваффақиятлар ҳақида ўртоқлашиб, яратилган имконият ва шароитлар учун Президентимиздан миннатдор эканликларини билдиришди.

Шундан сўнг ёшларнинг келгусидаги режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақидаги таклиф-мулоҳазалар тингланди. Вилоятимизда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, ёшлар учун радио ва махсус телестудия ташкил этиш каби таклифлар вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддилар томонидан қизиқиш билан тингланди.

Учрашув эркин мулоқот, ўзаро савол-жавоб руҳида муҳокамаларга бой тарзда ўтди.  

Х.АБДУЛЛАЕВА.

Суратда: тадбирдан лавҳа.

М.КОМИЛОВ олган сурат. 

Report typo