6 нафар ходим эса ўтган йили ижро интизоми қоидаларини бузгани сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларни кўриб чиқишда энг кўп хато ва камчиликларга Қарши шаҳри, Ғузор, Нишон, Чироқчи ва Қарши туманлари ҳокимликларида йўл қўйилган.
Бу ҳақда Қарши тумани ҳокимлигида шаҳар, туманлар ҳокимликлари, бошқарма ва корхоналарда ижро интизомига масъул раҳбарлар ва ходимларнинг ҳужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий масъулиятини янада оширишга қаратилган ўқув-семинарда айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари иштирокида ўтган тадбирда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини амалга ошириш механизмлари, маҳаллий ҳокимликларда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси таъминланиши, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги устувор вазифалар, мурожаатлар билан ишлашда ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан фикр алмашилди.
- Ўқув-семинар давомида вилоятда ижро интизоми ҳолатини янада яхшилаш бўйича таклифлар берилди, - дейди Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси Отабек Ибрагимов. - Хусусан, такрорий мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, тасдиқланган график асосида сайёр қабулларни ўз вақтида ва самарали ўтказиш, барча даражадаги ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш аҳволини мунтазам таҳлил этиб бориш, уларни ҳокимликлар йиғилишларида муҳокама қилиш ва натижадорликни ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, маҳаллий ҳокимликлар ва идоралардаги ижро интизоми вилоят ҳокимлиги томонидан режали ўрганиб борилиши таъкидлаб ўтилди.
Қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича зарурий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар саналади. Демакки, мазкур ҳужжатлар ижроси сўзсиз таъминланиши даркор.
Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди.
Б.¤КТАМ