Унда меҳнат фахрийлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва ёшлар иштирок этди.
Йиғилганларни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев байрам билан табриклади.
- Мамлакатимиз хотин-қизларига дунёдаги энг бахтли, энг гўзал, энг оқила каби таърифлар тўла мос келади, - деди вилоят ҳокими. - Чунки аёл учун тинч, фаровон юртда яшаш, файзли хонадоннинг бекаси бўлиш, соғлом фарзандни камолга етказиш, жамиятда қадр топишдан ортиқроқ саодат йўқ.
Дарҳақиқат, юрти тинч, рўзғори бут, хонадони обод, фарзандларидан кўнгли тўқлиги боис аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллиги ортмоқда. Айниқса, Президентимиз раҳнамолигида юртимизда аҳоли учун замонавий уй-жойлар қурилиши кўламининг йилдан-йилга ошаётгани, ҳар бир оиланинг маиший техникалар билан таъминланиш даражаси ўсгани асосан аёллар зиммасида бўладиган рўзғор ташвишларини сезиларли енгиллаштирди. Бугун халқ хўжалигининг турли соҳаларида ҳормай меҳнат қилаётган хотин-қизларимиз кундан-кун обод бўлаётган юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.
Тадбир самимий мулоқот ва кўтаринки руҳда ўтди. Унда катта байрам концерт дастури намойиш этилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА.
* * *
Суратда: байрам тадбири иштирокчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофотининг санъат йўналиши бўйича жорий йилги ғолиби Моҳидил Низамова.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.