Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

03.08.2017


ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳисоб-китобларга қараганда, жорий йилда вилоятимиздаги олий ўқув юртларига жами 54 минг 600 нафардан ортиқ йигит-қиз ҳужжат топширган. Қабул квотаси эса 3 минг 470 ўринга мўлжалланган: давлат гранти асосида 1045 киши, тўлов-контракт асосида эса 2 минг 425 киши ўқишга қабул қилинади.

- Бу йил Қарши давлат университетига жами 29 минг 529 нафар абитуриент ҳужжат топширди, - дейди мазкур даргоҳ қабул комиссияси масъул котиби Шаҳобиддин Нуриддинов. - Шулардан фақат 1400 нафар абитуриентгагина университетимиз талабаси бўлиш насиб этади. Ҳар бир ўрин учун ўртача 21 киши курашишига тўғри келди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига 22 минг 330 киши ҳужжат топширган. Қабул квотаси эса 1800 тани ташкил этади. Ушбу ўқув муассасасида бир ўринга ўртача 12 нафардан ортиқ абитуриент даъвогарлик қилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бу йилги қабул квотаси 270 ўриндан иборат қилиб белгиланган бўлиб, мазкур ўринларни банд қилиш истагида бўлганлар сони 2 минг 758 нафарни кўрсатди. Бир ўрин учун 10 нафардан зиёд абитуриент кураш олиб борди.

Ким талабалар сафига қўшилади, ким олий ўқув юртига кириш учун яна бир муддат тайёрланиши кераклиги тез орада тест натижалари эълон қилингач маълум бўлади.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратларда: олий ўқув юртларида ўтказилган тест синовларидан лавҳалар (ЎзА).

Report typo