Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.07.2024


Олимпиада сабаб авиакомпания даромадлари пастлади

 

Air France-KLM авиакомпанияси Олимпиада фонида йўловчилар Парижга учишни хоҳламаётгани сабаб ёз мавсумидаги йўқотишлари миқдорини 160-180 миллион еврога баҳолаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзган.

"Air France ва Transavia France 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари сабаб мавсумда олинажак даромадлари миқдори камайиши муаммоси билан тўқнаш келаяпти. Франция пойтахтига келиб-кетувчилар оқими кутилганидан ҳам, Европанинг бошқа йирик шаҳарлариникидан ҳам кам", дея хабар берган авиакомпания.

Ҳозирда Air France-KLM жорий йил июнь-август даври даромадларининг потенциал йўқотишлари миқдорини 160 миллион евродан 180 миллион еврогача баҳолаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Париж ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан бошланиб, 11 августгача давом этади. Мусобақа доирасидаги тадбирлар пойтахт ва унинг атрофидаги ҳамда Франциянинг яна тўққизта шаҳридаги 35 та майдонда бўлиб ўтиши белгиланган.

Report typo