Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.08.2024


Олтин доллар ва юанни марказий банкларнинг валюта захирасидан сиқиб чиқармоқда

Дунё марказий банклари олтин фойдасига доллар ва юандан кечиб, валюта захираларини диверсификация қилмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia япон манбаси хабар тарқатган.

Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, валюта захирасида доллар улуши тарихий минимумгача пасайиб, 58,9 фоизни, юань эса 2,2 фоизни ташкил этган. 2023 йилда марказий банкларнинг олтин сотиб олиш кўрсаткичи рекорд даража қайд этиб, 1030 тоннага етган. Бу миқдор ундан олдинги йилдагига нисбатан 183 тоннага кўп.

Айтилишича, мамлакатлар геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик фонида валюта захиралари мувозанатини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳимоя активи сифатида олтинга бўлган талаб ўсаяпти: 2023 йилда бу қимматбаҳо металл истъемоли инвестиция, заргарлик ва марказий банклар харидини ўзи ичига олган ҳолда рекорд даража - 4899 тоннага етган. 

"Марказий банклар доллар ва юань заифлашуви фонида улар қийматини сақлаш учун ўз захираларини олтин томон диверсификация қилмоқда", дея қайд этган экспертлар.

Ўтган йили дунёда олтин қазиб олиш ҳажми   1 фоизга ўсиб, 3644 тоннани ташкил этган.

Report typo