Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.10.2022


"Олтин тўп"нинг сўнгги 66 йилдаги энг "кекса" соҳиби

"Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 1956 йилдан кейин "Олтин тўп"ни қўлга киритган энг ёши катта футболчи бўлди. Бу ҳақда France24 манбаси ёзган.

Мадрид клуби форварди мавсумнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совринни 34 ёшида олди ва унга эга чиққанларнинг ёш бўйича тузилган рўйхатида иккинчи ўринга қўйилди. "Олтин тўп"нинг энг ёши катта соҳиби уни 41 ёшида қўлга киритган Стэнли Мэтьюз ҳисобланади.

France Football нашри томонидан ҳар йили анъанавий тарзда дунёнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган мукофотни Карим Бензема афсонавий футболчи ва "Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан қўлидан қабул қилди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида у бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга ва битта самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган. Шунингдек, франциялик ҳужумчи давом этаётган УЕФА Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида учта ўйин ўтказган ва ҳозирча натижа кўрсата олмади.

Ўтган мавсумда Карим Бензема Мадрид шаҳри жамоаси таркибида Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида ғолиб чиққанди.

Report typo