Вилоят халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ва “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада иштирокчи жамоаларни мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар қўллаб-қувватлаб, олқишлаб туришди.
Унда Деҳқонобод туманининг “Ёшлик”, Косон туманинг “Лочин”, Қарши туманининг “Насаф” ва Ғузор туманининг “Омад” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Натижаларга кўра, етти босқичда ҳам фаолликни қўлдан бермаган Ғузор туманидаги 74-мактаб ўқувчиларидан иборат “Омад” жамоаси мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
З. РЎЗИЕВА.