Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.11.2023


Она боқиманда ўғилларини алоҳида яшашга мажбур қилди

Италияда она ўзига тегишли бўлган уйдан вояга етган икки нафар фарзандини суд орқали кўчириб юборди. Улар ўзларига алоҳида турар жой қидиришни ва ихтиёрий тарзда чиқиб кетишни исташмаган.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 75 ёшли аёл 42 ёшли ўғли ва унинг 40 ёшли укасини бир неча йиллардан буён алоҳида яшашни бошлашга кўндириш учун уринган. Она уларнинг иши борлиги, турар жой ижарасини мустақил тўлай олишлари мумкинлигини айтган. Бироқ эркаклар ота-она хонадонини тарк этишни исташмаган ва боз устига, уй ишлари билан ҳам шуғулланмаганлар.

Охир-оқибат пенсионер фарзандларини судга беришга қарор қилган. Қонун аёл томонда ва ўғиллар кўчиш ҳақида огоҳлантирилган.

Судья ўзи чиқарган қарорга "ота-она болаларини улар 40 ёшга тўлгунига қадар эмас, балки 18 ёшгача боқишга мажбурдир", дея изоҳ берган.

Report typo