Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

22.02.2017


ОНАЛИК САОДАТИ, БОЛАЛИК БАХТИ

Дарҳақиқат, бирники мингга, мингники туманга, деган гап бор. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч. Маҳалла тинчлиги эса юрт тинчлигидан далолат. Қайсики юртда тинчлик-осойишталик ҳукмрон экан, оналар ўзини саодатли санайди, болалар бахтли бўлади. Онанинг масрур чеҳрасида балққан бахт шуъласи фарзанд кўзларида ўз инъикосини топади. Шундай онларда бутун олам уларнинг теграсида айланаётгандай туюлади...

Бугун юртимизда она ва бола саломатлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар шундай эзгу тилаклар ижобатига ҳисса қўшаётир. Оилалар фаровон ва соғлом турмуш тарзига монанд ҳаёт кечириши, юрт эртаси бўлмиш жажжи ўғил-қизларнинг соғ-омонликда улғайиб, ҳар жиҳатдан баркамол шахслар бўлиб вояга етишлари учун шароит ва имконият бисёрлиги бир бахт бўлса, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осудалик яна бир бахтимиздир. Боболар бот-бот такрорлаганидай, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор... Шу фикрлар хаёлдан кечар экан, бугунги оналарнинг гулгун қиёфаси, гўдакларнинг шодон кулгиси дилга ўзгача завқ бағишлайди. Беихтиёр шундай тинч, фаровон диёрда, ҳар бир куни яратиш, янгиланиш иштиёқида ўтаётган одамлар орасида яшаётганингдан фахрланасан, кўнглингда мислсиз ифтихор жўш уради, бу туйғу шукрона каломи бўлиб тилингга кўчади: оналари саодатманд, фарзандлари саломат ва хушбахт юртим мангу бор бўлсин!..

Ўз мухбиримиз

 

Report typo