Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

14.02.2020


ОНКОЛОГИК ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ ИШЛАРИ ПУЛЛИМИ?

Тиббиёт ва ислоҳот

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалига масофавий нур терапия ва брахитерапия аппаратлари олиб келинди.

- Маълумки, республика онкология муассасаларида онкологик диагностика ва даволаш ишлари давлат маблағлари ҳисобидан, бепул амалга оширилмоқда, - дейди филиал директори Адҳам Пармонов. - Филиалимизда энг замонавий ускуналар ёрдамида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарила бошланганидан буён даволаниш учун Тошкент,  Самарқанд ва  хориждаги онкологларга мурожаат қилаётган беморлар сони камайиб бормоқда. Айниқса, Ислом тараққиёт банки кўмаги асосида Чехиядан қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг масофавий нур терапия ҳамда Англиядан қиймати 700 минг АҚШ долларига тенг брахитерапия аппаратлари олиб келиниши жуда катта имконият бўлди. Бу аппаратлар тўлиқ ишга тушгач беморларимизнинг пойтахтга боришларига хожат қолмайди. Айни пайтда онколог ва нур терапевт Шуҳрат Маҳмудов ҳамда  физик Мирзоҳид Аҳмедов ушбу аппаратларни ишлатиш бўйича Беларусда  малака оширишмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган юқори технологик тиббий ёрдамни такомиллаштириш мақсадида яна бир қатор хорижий клиникалар ва институтлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаганмиз. Уларга асосан, мутахассисларимиз АҚШ, Польша, Ҳиндистон, Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли муассасаларида малака орттириб келишди.

Онкология соҳасида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган жиддий муаммолардан бири - дори-дармон таъминоти билан боғлиқ эди. Давлатимиз томонидан бу муаммо бартараф этилмоқда.

- Бугунги кунга келиб беморларни дори билан таъминлаш 3 баробарга ошди, - дейди Адҳам Пармонов.  

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo