Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЎКТАМ.

24.02.2017


ҚОНУН ТАРҒИБОТИ: ФАОЛЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда молия ва солиқ идоралари, жамоат ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Қурбонов кириш сўзи билан очди.

Маълумки, 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонундан кўзланган мақсад давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётни либeрaллaштиришдан иборат. Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 28 та қонуни ва 6 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

- Мазкур қонун асосида парламент палаталарининг  фаолиятини янада такомиллаштириш ҳам назарда тутилган, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев. – Хусусан, “Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги конституциявий қонунларга, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги қонунларга сиёсий партиялар фракцияларининг ролини янада кучайтиришга, қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини оширишга, Бош вазир лавозимига номзод томонидан тақдим этиладиган Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини кўриб чиқиш тартибини белгилашга, парламент палаталарининг назорат ваколатларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди идоралар вакилларининг “Қонуннинг аҳамиятини аҳолига етказишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштироки”, “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар аҳамияти”, “Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва уларга риоя этилишини таъминлашда адлия органларининг ўрни” каби мавзуларда маърузалари тингланди.

Тадбирда, шунингдек, вилоят прокурори Салом    Самадов сўзга чиқиб, қонунчиликдаги янгиликларни аҳоли кенг қатламларига етказишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни юқори эканини таъкидлади, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаол иштироки учун халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алишер Байкараевга вилоят прокуратурасининг ташаккурномасини топширди.

Семинар савол-жавоб руҳида ўтди.

Б.ЎКТАМ.

Report typo