Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ.

02.03.2017


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ

Тадбирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилгани, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бевосита қонун устуворлигига боғлиқлиги, шу боис, қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан ҳар бир ёш бугунги тинч ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиши, яратилган шароит ва имкониятларга жавобан кенг дунёқараш ва билимга эга шахс сифатида мамлакат равнақига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишиши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида ёшларнинг юрт келажагини белгиловчи куч экани, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшаш хусусида ҳикоя қилувчи “Ажал жодуси” бадиий фильми ва “Соғлом авлод – юрт келажаги” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Тадбирда, шунингдек, викторина саволлари асосида аниқланган фаол ва билимли ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.ХЎЖАЕВ.

Report typo