Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ҚОР ҚОПЛОНИ ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАРНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА 2019-2029 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЛОЙИҲА ИШГА ТУШДИ

Ғ.ЯНГИБОЕВ, К.ЯКУБОВ

18.01.2019


ҚОР ҚОПЛОНИ ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАРНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА 2019-2029 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЛОЙИҲА ИШГА ТУШДИ

Маълумотларга қараганда, бугунги кунда ноёб қор қоплонлари сони 4500-7000 бош атрофида. Улар Хитой, Непал, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Покистон, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Бутан каби мамлакатлар ҳудудларида учрайди. Ўзбекистонда эса Жиззах вилоятининг Зомин, Тошкент вилоятининг Чотқол ҳудудларида, шунингдек, воҳамиздаги Ҳисор давлат қўриқхонасида учрайди.

Ўзбекистон  Республикаси  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP) ва Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштиришга мўлжалланган  "Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилишда муҳим бўлган тоғли ҳудудлардаги ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш" мавзусидаги лойиҳа 2019-2029 йилларга мўлжалланган бўлиб, кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг баланд тоғ экотизимларида табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишга кўмаклашиш, хусусан, тобора эътиборга муҳтож бўлиб бораётган қор қоплонини асраб-авайлашга қаратилгандир. Ўзбекистон ва Халқаро "Қизил китоб"га киритилган ушбу турнинг камайишига тоғли ҳудудларнинг жадал ўзлаштирилиши, ноқонуний овлаш каби омиллар асосий сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда ушбу лойиҳани ташкил этишга катта ҳисса қўшган, қирқ йилдан ортиқ тоғма-тоғ кезиб, оғир машаққатли илмий изланишлар эвазига қор қоплонининг қўриқхона ҳудудидаги мавжуд ареалларини аниқлашга муяссар бўлган кекса қоплоншунос олим Бахтиёр Оромов хизматларини таъкидлаш ўринли.

АҚШнинг "Пантера" қор қоплонларини асрашга йўналтирилган халқаро жамоат фонди томонидан берилган замонавий ускуналардан фойдаланиб, Б.Оромов  илк бор қор қоплонини    видео ва фототасвирга олди. Шунингдек, "Қизил китоб" саҳифаларидан жой олган бошқа ҳайвонларни ҳам суратларга муҳрлади.

Эришилган муваффақиятли илмий изланишлар натижасида "Қизил китоб" саҳифаларидан жой олган ўсимлик ва ҳайвонлар сони кўпайишига эришилди. 

Эътиборлиси, барча юртдошларимиз қор қоплонини Ўзбекистон ҳудудида асрашга оид лойиҳа иштирокчиси бўла олиши мумкин. Бу билан бетакрор воҳамизда мавжуд бўлган, муҳофаза этиладиган биохилма-хилликни асрашга, уларни келгуси авлодларга етказишга ҳисса қўшиш имконияти бўлади.

Ғ.ЯНГИБОЕВ, 

Ҳисор давлат қўриқхонаси директори

К.ЯКУБОВ,

қўриқхона илмий ходими

 

Report typo