Каламушларда ўтказилган тажрибалар қора зира уруғи юракни инфаркдан шикастланишининг олдини олишга ва озишга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳақда Biomedicines журналида чоп этилган шарҳда айтилган.
Олимларнинг маълум қилишича, қора зира таркибидаги тимохинон моддаси фаол кислород турларининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Бу эса организмда биологик азот оксиди (NO) мавжудлигини оширади ва қон босимини сезиларли даражада пасайтириши мумкин.
Тажрибаларда каламушлар танасига токсин киритиш йўли билан юзага келтирилган инфарк пайтида қора зира уруғи кемирувчилар юраги шикастланишини камайтиргани тасдиқланган. Шунингдек, экспериментлар қора зира вазн йўқотиш учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатган: у овқат истеъмолини ва ошқозонда қанд сўрилишини камайтиради.
Қора зира (Nigella sativa) айиқтовонгуллилар оиласига мансуб ўсимлик. Ундан Хитой, Ҳиндистон ва араб мамлакатлари анъанавий табобатида астма, бронхит, ич кетиши, ошқозон касалликлари, тери инфекциялари, бош оғриғи ва ҳайз даври бузилишини даволаш учун фойдаланилади.