Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.06.2024


Оролда йўқолган шаҳарнинг ўрни топилди

Бирлашган Араб Амирликларига қарашли Ал-Синния оролида олиб борилаётган қазишма ишлари вақтида милодий VI асрга оид харобалар аниқланди. Олимлар ўлат эпидемияси сабаб ташлаб кетилган Туам шаҳри ўрнини топган бўлишлари мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Arkeonews манбаси хабар берган.

Туам араб қўлёзмаларида балиқ ва марварид ишлаб чиқаришнинг муҳим маркази сифатида тилга олинади. VI асрда ривожланишнинг энг юқори чўққисига чиққан.

Қазишма ишларининг янги босқичида олимлар турар жойлар қолдиқларини топган. Улар кичик ҳудудда жойлашган ва тор кўчалар билан туташган. Шунингдек, бу ерда, эҳтимол, Ироқдан олиб келинган шароб идишлари ҳам топилган. Бундан кўринадики, Туам аҳолиси гавжум шаҳар бўлган.

Ҳозиргача олимлар монастир қошидаги оддий қишлоқ харобалари топилди, деб ҳисоблаган. Бироқ манзилгоҳ ўлчами ва бу ҳудудда бошқа йирик шаҳарлар йўқлиги археологлар Туам шаҳри қолдиқларини топганидан далолат беради. Топилма минтақанинг исломгача бўлган тарихига ойдинлик киритиши айтилган.

Report typo