Янги Нишонда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган минг тонна сиғимга эга совуткичли омборхона барпо қилинди.
Ҳокимликнинг лойиҳа муаллифи – “Oil gaz servis invest” МЧЖ раҳбари Алишер Очилов сўзларини келтиришича, лойиҳа учун Осиё тараққиёт банкининг 205 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи жалб этилган. Айни пайтда 8 та янги иш ўрни ташкил этилган. Келгусида иш ўринлари сонини 15 тага етказиш кўзда тутилган.
Омборхона 5 та камерадан иборат бўлиб, уларнинг 2 таси гўшт ва сут маҳсулотларини, қолганлари эса мева ва сабзавотлар сақлашга мўлжалланган.
Қайд этилишича, бунгача бундай катта сиғимдаги совуткичли омборхона Нишон туманида аввал бўлмаган.