Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.11.2024


Ҳосил камайиб, нарх ўсмоқда

Арабика навли қаҳванинг баҳоси бир фунт (409,5 грамм) учун 3 долларгача кўтарилиб, 2011 йил апрель ойидан буёнги энг юқори нархни қайд этди. Буни Нью-Йорк биржаси савдо маълумотлари тасдиқлаган.

Қаҳва етказиб бериш бўйича дунё етакчиси бўлган Бразилия, кўринишидан, қурғоқчилик сабаб ҳосилнинг бир қисмини бой берган. Маълумотлар ҳам жорий мавсумда арабика қаҳваси ишлаб чиқариш камайишини кўрсатди, деб ёзган Trading Economics манбаси.

Экспертларнинг қайд этишича, Бразилияда яқинда ёққан ёмғирга қарамай, тупроқда намлик етарли даражада эмас. Бу қаҳва дарахтлари меваси ривожланишига тўсқинлик қилиб, келгуси мавсум ҳосилини ҳам хавф остига қўйиши мумкин.

StoneX консалтинг компанияси тадқиқотларига кўра, 2025/2026 йиллар мавсумида Бразилияда қаҳва ҳосили ҳар бири 60 килограммлик 65,6 миллион қопни ташкил қилиб, аввалги циклга нисбатан 0,4 фоизга камаяди. Арабика навли ҳосил йиллик ҳисобда 10,5 фоизга пасайиб, 40 миллион қопгача тушиши кутилмоқда.

Шу билан бирга дунё қаҳва экспорти 2023/2024 йиллар мавсумида қарийб 12 фоизга ўсган.

Report typo