Ота-оналарга ўқувчи фарзанди соғлиғи ҳолати бўйича мактабга хабар бериш мажбуриятини юклашга қаратилган қонун лойиҳаси Россия давлат думасига биринчи ўқиш учун киритилди.
Ҳужжатда ушбу маълумот агар бола ўқув юкламасига ўзгартириш киритиш ёки унинг учун махсус жисмоний тарбия машқлари ишлаб чиқиш зурур бўлса, тақдим этилиши кераклиги кўрсатилган. Муҳими, барча болалар жисмоний юклама олдидан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси ўқитувчилар зарур ҳолларда, албатта улар зарур малакага эга бўлса, ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига рухсат берилишини назарда тутади.
Интерфакс агентлигининг ҳужжат муаллифлари фикрига таяниб ёзишича, ҳозир мактабларда болалар соғлиғи даражаси пасайиши кузатилаяпти. Шунинг учун ўқувчиларда жисмоний тарбия вақтида ўзини ёмон ҳис қилиш ва тез тиббий ёрдам талаб этилиши ҳолатлари кўп учраяпти.