Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.08.2024


Отдошлар кўпинча умумий юз тузилишига эга бўларкан

Инсоннинг ташқи кўриниши йиллар давомида исмига монандлашиб бориши мумкин. Буни  PNAS журналида чоп этилган тадқиқот хулосалари кўрсатган.

Тажрибада юзлаб кўнгиллилар иштирок этишган. Уларга одамлар фото суратлари кўрсатилиб, бир нечта вариантдан мос келувчи исмни танлаш сўралган. Улар кўпинча киши исмини тўғри топганлар, бироқ бу ҳолат асосан катталар расмлари билан кузатилган.

Кейин олимлар одамлар фото суратларини машинали ўрганиш (machine learning, ML) технологияси ёрдамида таҳлил қилишган. Маълум бўлишича, отдошлар кўп ҳолларда ташқи кўринишидан ўхшаш бўлган. Аммо бу ҳам фақат катталарда кузатилган.

Хулосага кўра, бу маълумотлар инсон ташқи кўриниши унинг исмига монанд шаклланиши мумкинлигини кўрсатади. Натижада бир хил исмли кишилар кўпинча умумий юз тузилишига эга бўлади.

Олимлар бунга ишонч ҳосил қилиш учун болаларнинг сунъий кексайтирилган фото суратлари ва катталарнинг ҳақиқий расмларини қориштириб, кўнгиллиларга кўрсатишган. Улар кўп ҳолларда ҳақиқий расмлардан исмларни тўғри топишган, ўзгартирилган суратлардан эмас.

Шунингдек, тадқиқотчилар машинали ўрганиш технологияси ёрдамида кексайтирилган болалар расмларини ҳам таҳлил қилишган. Сунъий идрок уларнинг ҳақиқий катталарга нисбатан камроқ умумий юз хусусиятларига эгалигини аниқлаган.

"Кўринишидан, одамлар юзлари вақт ўтиши билан ўз исмларига боғлиқ маданий кутилмаларга монанд ўзгариши мумкин", дея хулоса қилишган олимлар. 

Report typo