Матбуот анжумани
Бугунги кунда вилоятда жами 1249 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 864 таси нодавлат, 385 таси эса давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида пандемия даврида боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига бағишлаб ўтказилган тадбирда айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, айни кунга қадар вилоят бўйича жами 37 та мактабгача таълим ташкилотининг карантин талаблари юмшатилгандан сўнг қайта фаолияти йўлга қўйган. Яқин кунлар ичида яна бир қанчаси ишга туширилиши мўлжалланмоқда.
Тадбирда мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш хусусида кўргазмали тарзда кенг маълумот берилди.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган суратлар.