Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге пандемияларни, жумладан, covid-19 тарқалишини тўлиқ тўхтатиб бўлмаслиги, бироқ уларга тайёргарлик чораларини кўриш мумкинлигини маълум қилди.
ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг Остона (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган 73-сессиясида у глобаллашган дунёда бошқа пандемиялар ҳам юзага келиши мумкинлигини инкор этмаган. Аммо муҳими, уларга тайёр туриш керак. Ханс Клюге халқаро ташкилот covid-19 пандемиясидан олинган кўплаб сабоқларни бўлишмоқчилигини таъкидлаган.
Унинг фикрига кўра, агар пандемияларни тўхтатиш имконсиз экан, ҳарқалай уларга яхшироқ тайёргарлик кўриш мумкин.