Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ УЧУН РАҲБАР КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАБ БЕРИШ МАКТАБИГА АЙЛАНТИРАМИЗ

Сайфулла МАХМАТМЎМИНОВ

20.07.2017


ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ УЧУН РАҲБАР КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАБ БЕРИШ МАКТАБИГА АЙЛАНТИРАМИЗ

Мазкур учрашувдан барча сиёсий партиялар, хусусан, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг вилоятдаги  аъзолари ҳам ўзларига тўғри хулосаларни чиқариб олди, деб ўйлайман. Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, биз - сиёсий партиялар вакиллари жамият ҳаётида ва сайловчилар олдида ўз ўрнимизни, сўзимизни тўла топа олмаяпмиз. Фақат сайлов жараёнларидагина қуруқ ваъдаларни бериш билан чекланиб қолаяпмиз, холос. Президентимизнинг бу борада юритган фикрларидан келиб чиққан ҳолда биз ҳам албатта, халқ манфаатларига хизмат қиладиган, муаммоларни бартараф этадиган кўплаб ишларни, муҳим чора-тадбирларни олиб боришни ўз олдимизга мақсад сифатида белгилаб олдик.

Партиямиз сайловолди дастурида муҳим ўрин эгаллаган туризм соҳасини ривожлантириш, маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига вилоятимизда ҳам янада эътиборни кучайтириб, жойлардаги қаровсиз ётган маданий мерос объектларини ўрганиб, уларни сержило масканларга айлантириш ишига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Ҳа, бу албатта, бизнинг асосий вазифаларимиздан саналади.

Учрашувда партия тизимига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш борасидаги танқидий фикрларнинг ҳам айтиб ўтилгани айни муддао бўлди. Бу орқали партия ташкилотларини ижро ҳокимияти учун раҳбар кадрларни тайёрлаб бериш мактабига айлантирамиз.

Шу ўринда очиқ айтишимиз керакки, аҳолининг катта қисми сиёсий партияларнинг позицияси, улар илгари сурган ташаббуслардан етарли даражада бохабар эмас. Кейинги фаолиятимизни давлатимиз раҳбари ташаббуси ва тавсиялари асосида қайта кўриб чиқамиз. Буни даврнинг ўзи тақозо қилиб турибди.

Сайфулла МАХМАТМЎМИНОВ,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Report typo