Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.ХУДОЙҚУЛОВА

15.02.2018


ПАРТИЯ ТИЗИМИДАГИ ФАОЛ АЁЛЛАР АНИҚЛАНДИ

Танловдан мақсад хотин-қизлар фаоллигини янада ошириш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, интилишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига эса 31 нафар депутат хотин-қиз сайланган. Айни пайтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафида вилоятимиздан бўлган хотин-қизлар сони 14 минг 741 нафарга етиб, бу партия аъзоларининг 38,5 фоизини ташкил этади.

Танловда қуйи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар хотин-қиз қатнашиб, давлатимиз сиёсати, қонунчиликка оид билимлари ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш, маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларини намойиш этди.

Якунда Китоб тумани катталар поликлиникаси ҳамшираси Дилора Оббоева 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон ХДП Муборак тумани кенгаши ходими Гулчеҳра Жўраева 2-ўринга, Ёшлар иттифоқининг Қамаши туманидаги 28-мактабдаги бошланғич ташкилоти етакчиси Лобар Худойқулова 3-ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиб ва совриндорлар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ш.ХУДОЙҚУЛОВА

Report typo