Жорий йилда Хитойда пенсионерлар сони 28 миллион нафардан ортиққа кўпаяди ва бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлади, деб ёзади South China Morning Post манбаси Хитой халқ университети ректори ўринбосари, геронтология институти директори Ду Пэн келтирган маълумотларга таяниб.
Шунингдек, қайд этилишича, Осмон ости ўлкасида 1960-йилларда кузатилган туғилишдаги кескин ўсиш туфайли яқин йилларда мамлакатдаги пенсионерлар сони ҳар йили 20 миллион нафардан ортиққа кўпайиб келган.
Хитойда пенсия ёши эркаклар учун 60, аёллар учун 55 ёш (жисмоний меҳнат билан шуғулланган хотин-қизлар учун 50 ёш) чегарасида белгиланган бўлиб, бу рақамлар 40 йилдан ортиқроқ вақт давомида ўзгармаган.
Икки йил аввал Хитой ҳукумати мамлакатни 2021-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг беш йиллик режаси доирасида пенсия ёшини 65 ёшгача ошириш кўзда тутилаётганини маълум қилган эди. Бироқ, ҳозирча бу борада аниқ ҳаракатлар қилингани йўқ.