Ҳиндистонда дунёдаги энг катта офис биноси очилди, дея маълум қилган Oddity Central манбаси.
Гужарат штатида очилган Сурат олмос биржаси биноси рамзий архитектура иншоотига айланди. Улкан офис мажмуаси бир-бирига боғланган тўққизта бинодан иборат бўлиб, 35 гектар майдонни эгаллаган ва бу борада Пентагон (АҚШ мудофаа вазирлигининг штаб-квартираси)ни ортда қолдирган.
Биржа 7 миллион квадрат метрдан ортиқ майдонда жойлашади ва 4700 та офис ва устахоналарга эга бўлади. Бинони қурган Morphogenesis архитектура компанияси рекорд қайд этишга эмас, маҳаллий ҳамжамият талабига мувофиқ келадиган функционал ва замонавий ҳудуд яратишга ҳаракат қилган.
Қиймати 388 миллион долларни ташкил этадиган мажмуа ҳар куни 65 минг кишини иш жойига тез кириб-чиқишини таъминлаш учун 131 та лифт билан жиҳозланган.